Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарлар ўз вақтида етказилишини таъминлаш мақсадида Telegram ижтимоий тармоғида «@antikorbot» номли махсус бот яратилди.
Эндиликда вазирлик ва унинг тизимидаги таълим муассасаларида ноқонуний ишлар, жумладан, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида ушбу бот орқали хабар бериш мумкин бўлади.
Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси қатъий сир сақланиши кафолатланади.
Шу билан бирга, вазирлик туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш қонун йўли билан жазоланишини ҳам эслатиб ўтган.
Изоҳ (0)