Канаданинг Альберта штати ҳукумати ва Канаданинг Россия ва Евросиёда ишбилармонлик ассоциацияси (CERBA) делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда «Буюк келажак» экспертлик кенгаши аъзоси Эркин Отахонов «Дарё»га маълум қилди.
Ташриф 15 майдан 19 майгача давом этади. Делегация таркибидан нефть-хизмат кўрсатиш сектори, тоғ-кон, аэрокосмик, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва бошқа соҳаларда фаолият олиб борувчи 20 дан ортиқ компания вакиллари ўрин олган.
Ташриф доирасида Канада компаниялари Тошкентда ҳар йили ўтказиладиган «Нефть ва газ» халқаро кўргазмасида иштирок этади.
Шунингдек, Ўзбекистонда CERBA бўлими очилиши муносабати билан, Канада ва Ўзбекистон ҳукумати кўмагида Тошкент ва Навоий шаҳарларида кўп тармоқли Ўзбекистон-Канада ишбилармонлик форуми ўтказилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)