29 апрелдан 5 майгача бўлган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 716 та автомобиль рақамлари сотилди. Бу ҳақда Товар-хом ашё биржасида келтирилган маълумотларга таяниб, Spot хабар қилади.
Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,8 миллиард сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 17,5 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 46,5 фоиз иккинчи ва 36 фоиз учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Шу жумладан, биржа савдоларининг ҳажми 945,3 миллиард сўмдан 607,7 миллиард сўмга камайди. Валюта савдо майдончаси орқали 5,3 миллион долларга тенг товарлар сотилиб, сотув ҳажми 2,3 баробарга ўсди.
Изоҳ (0)