• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фестивалларда конференциялар ўтказиш керакми?

    Кейинги йилларда миллий санъат ва санъатни такомиллаштириш ва янада ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар Ўзбекистонда кузатилаётган қувонарли йўналишлардан бири бўлмоқда. Бу ишлар давлатимизнинг стратегик устуворликлари даражасига кўтарилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Халқаро мақом санъати фестивали (биринчи маротаба 2018 йилда Шаҳрисабзда ўтказилди), Халқаро баҳшичилик санъати фестивалини (биринчи маротаба 2019 йилнинг апрель ойида Термизда ўтказилди) ўтказиш ҳақидаги қарорлари, мунтазам ўтказиб келинаётган «Шарқ тароналари» халқаро фестивали (жорий йилда у 12-маротаба Самарқандда ўтказилади) бунинг яққол тасдиғидир.

    Архив. Фото: Иқтисодиёт вазирлиги

    Архив. Фото: Иқтисодиёт вазирлиги

    Халқаро илмий-амалий конференциялар ушбу барча фестивалларнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Уларни фестиваль дастурларига киритилишидан мақсад тушунарли ва шубҳасиз тўғри. Конференциянинг халқаро мақоми миллий ва хорижий олимлар-мусиқашуносларни янги илмий ютуқлар билан ўзаро таништириш, муаммоли масалаларни баҳсу мунозараларда муҳокама қилиш ва, энг муҳими, турли мамлакатлар мутахассислари ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун илмий алоқаларни ўрнатиш имконини беради. Аммо Шаҳрисабз ва Термизда конференцияларни ўтказиш амалиёти бу ҳолда келгусида бартараф қилиниши лозим бўлган қатор жиддий камчиликлар борлигини намоён қилди.

    Маълумки, илмий алоқалар конференциянинг асосий иш вақтидан бўш бўлинган муддатда унинг иштирокчилари ўртасида бевосита мулоқотларни назарда тутади. Лекин Ўзбекистон делегацияси бундай мулақотдан амалда маҳрум этилганди, чунки уни Шаҳрисабздан 25 километр узоқликка, Термизда шаҳардан 24 километр узоқликка жойлаштиришганди. Яшаш шароитлари анчагина бадастир, хизмат кўрсатиш — илтифотли ва самимий эди, махсус автобус ажратилганди. Лекин воқеаларнинг марказидан узоқлик туфайли хорижий меҳмонлар билан тўла қонли мулоқот олиб бориш имкони бўлмади. Қисқагина танаффус вақтидаги юзаки танишувлар ёки ташриф қоғозларини алмашишни бундай мулоқот дейиш қийин, тушлик вақтида эса делегацияларни турли жойларга элтиб қўйишди. Шундай қилиб, конференциянинг бу мақсадига эришилмади.

    Термиз конференциясининг дастури том маънода «йўл-йўлакай» ўзгариб турди, шу туфайли асосий ташкилотчилардан бири бўлмиш Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясини тақдим этувчи Ўзбекистон делегацияси аъзолари хорижлик ҳамкасблар ҳузурида бирорта ҳам (!) маъруза ўқимадилар (боз устига, дастурнинг инглиз забон қисмига ўзбек мутахассисларининг бирор ахбороти умуман киритилмади). Конференциянинг икки куни (дастурда режалаштирилган шўъбаларга бўлинмаган ҳолда) бутунлай хорижлик вакилларга берилганди. Маълумки, меҳмонларга эҳтиром кўрсатиш- миллий менталитетимизнинг шак-шубҳасиз қадриятларидан биридир, аммо натижада исталган илмий конференциянинг муҳим мақсади бўлган тадқиқотлар натижалари билан ўзаро танишув — амалга ошмай қолди. Миллий олимларга халқимизгагина мансуб бўлган баҳшичилик санъатининг бой тарихи ва замонавий ҳолати, филологлар, фолклорчилар, этномусиқашуносларнинг миллий мероснинг юқори даражадаги ўзига хос қатламини сақлаш бўйича фаолиятлари сўзлаб бериш имконияти тақдим этилмагани айниқса ранжитди. Вакилларимиздан ҳеч нарса тингламаган хорижлик олимларда бу соҳадаги филологик ва санъатшунослик фанларимиз ютуқлари ҳақида қандай тасаввур пайдо бўлиши мумкин?

    Мана шундай конференцияларнинг умумий камчилиги — бу якуний мунозараларни, фикр алмашиш мавжуд эмаслигини афсус билан қайд этиш мумкин — ахир шу мақсадда ҳам улар ўтказилиши лозимку. Бошқача айтганда, уларнинг яна бир муҳим мақсадига эришилмаяпти. Ундан ташқари, таржималарнинг (одатда, инглиз тилига ва қайта таржима) мутлақо паст даражаси умумий камчилик ҳисобланади. Бу нарса Шаҳрисабзда айниқса сезиларли бўлди, бу ерда зарур кўникмалари ва махсус терминологияларни йўқлиги туфайли жалб қилинган коллеж ўқувчиларига (!), улар жуда ҳам ҳаракат қилишларига қарамасдан, ҳатто инглиз тилидаги тайёр матнларни ўқиш жуда ҳам қийин бўлди.

    Ўзбекистонлик олимларга Фестивальларнинг очилиш маросимларига рухсатномалар ажратилмаслиги одатга айланиб қолиши хавфи бўлган яна бир умумий ташкилий муаммолардан бири ҳисобланади. Бу Шаҳрисабзда кузатилди, кўп ҳолларда Самарқандда ҳам бўлиб туради. Аммо Термизда кишини айниқса ғазаблантирадиган воқеа юз берди, ЎзР Президенти Ш.Мирзиёев қутлов сўзида номма-ном тилган олган, баҳшичилик санъати фестивалини ташаббускорларидан бўлган Ўзбекистоннинг таниқли олимлари – Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги Тўра Мирзаев, фан доктори, профессор Маматқул Жўраев, фан доктори, профессор Жаббор Эшонқулов тадбирни очилиш маросимида иштирок этишмади. Сабаб? Рухсатномалар бошқа номларга ёзилганди, ваҳоланки, ўзбек делегацияси аъзолари (11 нафар) ҳақидаги барча маълумотлар Фестиваль штабига тақдим этилганди. Айтишингиз мумкин, ташкилий хатоликлар ҳамма жойда бўлиши мумкин. Лекин, агарда рухсатномаларни тарқатиш бутунлай ташкилотчиларнинг қарорлари ва ҳаракатларига боғлиқ бўлса, бундай хатоликлар ўзбек олимларига нисбатан қайта-қайта такрорланаётганини нима деб аташ мумкин? Буларни барчаси, юқорида тилга олингани ҳам, юмшоқроқ айтганда, хорижлик иштирокчиларнинг, иш жойидаги ҳамкасбларнинг ва олимларнинг ҳайратини келтириб чиқармоқда, у умуман олганда, олимларимизнинг обрўсини оширишга кўмак бермайди.  Адолат юзасидан айтиш лозимки, маданият вазири ўринбосари, ҳамда Сурхандарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчилар ташкилик анлашилмовчилар учун ўзбек делегациясига ўзларининг узларини билдиришди. Жуда ҳам ҳашаматли дастурхон ёзилди, муҳтарам олимларимизга совғалар топширишди, делегациянинг барча аъзолари совғалар тўпламларини олишди... Лекин бу нарса кейин, хорижлик меҳмонлар йўқлигида бўлди.

    Шундай қилиб, табиий савол туғилади: гарчанд илмий конференция ўзининг бевосита вазифасини бажармаётган экан, умуман Фестиваль доирасида унга ҳожат бормикан, ахир сайёҳлар ва фуқароларимизнинг жўшқин қизиқишини уйғотадиган санъатнинг танлов намойишига, ёрқин ва серҳашам ярмаркаларга асосий эътибор қаратиладику? Мазкур конференциялар расмиятчилик учун илова, мана кўриб қўйинг, илмий қисм ҳам мавжуд дейишга важ бўладиган «чиройли сурат»ни яратиш учун баҳонагина бўлиб қолмаяптимикан…

    Бундай конференциялар, албатта, зарур, лекин ўтказиш форматини, агарда унинг мақсади илмий натижага эришиш бўлса, тубдан ўзгартириш лозим. Уларни самарадорлигини ошириш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

    • ташкилий қўмита таклиф қилган намунага мослаштирилган маърузалар аннотациясини (тўлиқ матнларни эмас) топшириш муддатлари қатъиян бажарилиши лозим (одатда, улар ошириш томон сурилади) – бу эса ташкилий қўмитага ахборот мазмуни билан диққат билан танишиш, уларни мавзу бўйича аниқроқ тақсимлаш ва ўз вақтида (йўл-йўлакай эмас) дастурни тузиш имконини беради. Хорижда ўтказиладиган Халқаро илмий конференцияларнинг тажрибасини кўрсатишича, дастур лойиҳаси уни бошланишига камида 2 ҳафта қолганида якуний аниқлик киритиш ва маърузачилар билан келишиб олиш учун анжуманга таклиф этилган иштирокчиларга юборилади. Зарур материаллар (конференция дастури, Фестиваль дастури, тезислар ёки маърузалар тўпламлари) етарли даражада нашр қилиши керак ва барча иштирокчиларга юборилиши лозим (Термизда, масалан, Ўзбекистон вакилларида бу борада катта муаммолар бўлганди).
    • конференция дастури, унга ажратилган муддатлар ва ўтказиш тартиби, шу жумладан, маърузаларни ўқиш регламенти, Фестивальнинг умумий сценарийсига қатъиян боғланиши ва сўзсиз бажарилиши керак. Якуний мунозараларни ўтказиш, резолюцияни қабул қилиниши (уни лойиҳасини Ташкилий қўмита тайёрлайди) конференция ишининг якунини шарти бўлиши керак;
    • конференцияни ўтказиш жойи (ялпи мажлис учун зал, шў‘балар учун аудиториялар) хизмат кўрсатувчи ходимлар ажратилган ҳолда тузук ишлайдиган намойиш техникасининг керакли миқдори билан жиҳозланган бўлиши лозим;
    • маърузаларни таржимасини синхрончи таржимонлар таъминлаши зарур, уларни, эҳтимол инглиз тили ва мусиқий терминларни биладиган Ўзбекистон давлат консерваторияси талабалари орасидан олдиндан тайёрлаш лозим.
    • ўзбек делегацияларини шаҳардан ташқарида жойлаштириш амалиётини бекор қилиш керак (бир вақтни ўзида уларга ажратиладиган транспорт ҳаражатлари ҳам йўқолади), ҳамда уларни Фестиваль тадбирлари, шу жумладан, очилиш маросими учун рухсатномалара билан таъминлаш лозим. Олимлар учун бу нафақат мамнуният сабаби, балки, биринчи навбатда, жонажон санъатни ижро томонидан ҳолатини, уни хорижлик ўхшашликлар билан шаҳардан ташқаридаги меҳмонхонадаги телевизор экрани орқали эмас, балки жонли ижрода таққослаш учун яна бир имконият бўлади. Бошқача айтганда, илмий нуқтаи назардан фестиваль концертлари – бу, аслида, конференцияни амалий қисмини давоми бўлади, ахир улар илмий-амалий деб бежиз аталмаган-ку.
    Фестиваллар доирасида ўтказиладиган Халқаро конференциялар уларнинг дастурида муносиб ўринни эгаллашлари, ҳақиқий илмий алмашув жойи бўлиши лозим. Уларни ташкил этиш бўйича таклифлар бунга кўмак бериишига ишонамиз.

    Зулфия Мурадова

    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Санъатшунослик институтида мусиқа санъати бўлимининг мудири

    08.05.2019, 20:15   Изоҳ (0)   17520
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 100 минг сўмлик купюрани қалбакилаштирган шахслар ушланди

    08.05.2019, 20:00

    Ўзбекистонда Galaxy тиш пастаси ишлаб чиқарувчисига Colgate дизайнига ўхшаш қадоқда маҳсулот сотишни тўхтатиш ҳақида кўрсатма берилди

    08.05.2019, 19:35

    Божхона фахрийлари ҳолидан хабар олинди (фото)

    08.05.2019, 19:15

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда заргарликнинг барча турларини ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди

    08.05.2019, 18:45

    Қаршида саратонга чалинган аёлга уй берилди

    08.05.2019, 18:30

    Ўзбекистонда экстремистик ташкилотлар номлари рўйхати маълум қилинди

    08.05.2019, 18:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Гарвард университетида ўқийдиган хорижлик талабалар маълумотини сўради 

    Дунё | 25 май, 18:40

    Европанинг икки топ клуби япониялик футболчи учун курашмоқда

    Спорт | 25 май, 18:21

    Қозоғистонда чигирткаларга қарши дронлардан фойдаланилади

    Қозоғистон | 25 май, 18:10

    Ўзбекистон ва Венгрия вагонсозлик соҳасида биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

    Ўзбекистон | 25 май, 17:40

    Путиннинг Курск вилоятига ташрифида дронлар ҳужум қилган — ОАВ 

    Дунё | 25 май, 17:11

    Хави Осиё қитъасига қайтиши мумкин

    Спорт | 25 май, 16:40

    Ўзбекистонда экологик назоратда сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланилади

    Ўзбекистон | 25 май, 15:50

    Расман. Хаби Алонсо — “Реал Мадрид” бош мураббийи

    Спорт | 25 май, 15:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.