Тошкент шаҳар ҳокимлиги 9 май куни «Ўлмас полк» акцияси доирасида «Биродарлик қабристони»дан Мустақиллик майдонига пиёда бориш ҳақидаги хабарни рад қилди.
Раддияда, шунингдек, ташкилотчилар оммавий тадбир ўтказишга рухсат олмагани айтилган. Шаҳар бўйлаб тротуардан оммавий тарзда юриш эса шаҳар аҳли ва меҳмонлари учун ноқулайликларни келтириб чиқаради.
9 май куни «Биродарлик қабристони» комплексида соат 10:00 да Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтади. Истаган одам келиб, Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган қаҳрамонлар шарафига уюштириладиган тадбирда қатнашиши мумкин. Шу куннинг ўзида Мустақиллик майдонидаги Мотамсаро она ва Мангу олов ёдгорлигига келиб, гуллар қўйиш мумкин. Шунингдек, шу куни соат 21:00 да Халқлар дўстлиги саройида байрам муносабати билан мушак отилади. Бундан ташқари, Хумо муз саройида ҳарбий техника кўргазмаси бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)