Юнусободда 37 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Газель» 32 ёшли аёлни уриб юборди, деб хабар берди ИИББ матбуот хизмати.
Ҳодиса 5 май куни Амир Темур кўчасида содир бўлган. «Газель» ҳайдовчиси орқага юраётганида, йўл ёқасида турган пиёдани кўрмай қолиб, уриб юборган.
Оқибатда аёл тан жароҳатлари олган ва касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)