Россиянинг Новосибирск шаҳрида светофор таянчи изолента билан ўраб, тузатилди, деб ёзади «Вести.ru». «Таъмирланган» устун сурати эса ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.

Фото: ВКонтакте / Typical Zatulinka

Муаллиф ушбу суратни ижтимоий тармоқда бўлишиб, «ёрилган устунни кўк изолента билан бир умрга боғлаш» флешмобини ўтказишга чақирган.

Фото: «Вести.ru»

Маҳаллий аҳоли деярли бир ойдан бери хавфли ҳолатда ётган светофор таянчига масъуллар эътиборини қаратишга ҳаракат қилмоқда.