Исроилнинг Ғазо секторига зарбалари оқибатида 18 нафар фаластинлик ҳалок бўлди
Исроилнинг Ғазо секторига зарбалари оқибатида охирги икки кун давомида 18 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Ашраф ал-Кидра маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«18 нафар фаластинлик, жумладан, икки нафар аёл ва икки нафар ҳали туғилмаган чақалоқ ҳалок бўлди. Яна 110 киши жароҳатланди», — дея таъкидлади матбуот котиби.
Сутка давомида Исроил сектор томонидан учирилган 600 та ракетага жавобан Ғазодаги салкам 300 та нишонга ҳужум қилди. Исроилга йўлланган ракеталар 3 кишининг умрига зомин бўлди.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар