АҚШдаги учта асосий гўзаллик танловларида тарихда биринчи марта қора танли аёллар ғолиб бўлди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Бунда гап «АҚШ гўзали», «Ёш АҚШ гўзали» ва «Америка гўзали» унвонлари ҳақида бормоқда.
Таъкидланишича, бу АҚШда шундай танловлар тарихидаги аҳамиятли воқеадир: бундай тадбирлар 1920 йилларда энди пайдо бўлиб келаётганида қора танли аёллар иштирок этишига умуман йўл қўйилмаган. Ҳатто ташкилотчилар қоидаларни ўзгартиришни бошлаганидан кейин ҳам уларнинг юқори унвонга сазовор бўлиши қийин кечган.