Афғонистонда махсус хизматларнинг операцияси давомида ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинди. Бу ҳақда Афғонистон ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Вазирликка кўра, Муфтий Ўзбек жангарилар таъминоти ва Марказий Осиёда ИШИДнинг молиявий қўллаб-қувватланиши учун масъул шахс бўлган.
Боғлон вилоятида амалга оширилган операция давомида ИШИДнинг 4 нафар аъзоси ўлдирилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.