«Арсенал» ҳужумчиси Александр Ляказетт клубнинг 2018/19 йилги мавсумдаги энг яхши ўйинчиси номига сазовор бўлди. Бу ҳақда Лондон клубининг расмий сайтида хабар берилди.
Сўров натижасига кўра, мухлислар 27 ёшли французга 35 фоиз овоз берди.
Маълумот учун, Александр Ляказетт жорий мавсум Премьер лигада 34 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 13 та голга ассистентлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи Европа Лигаси 1/2 финалининг дастлабки ўйинида «Валенсия» дарвозасини икки бор ишғол қилганди (3:1).
Аввалроқ у мазкур мусобақада ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)