15—19 май кунлари Англиянинг Манчестер шаҳрида бўлиб ўтадиган таэквондонинг WTF йўналиши бўйича Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркиби маълум бўлди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар берди.
150 дан ортиқ давлатдан 1000 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилаётган жаҳон биринчилигида 11 нафар таэквондочи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Мазкур мусобақада таэквондочилар нафақат медаллар, балки Токио Олимпиадаси рейтинг очколари учун ҳам баҳс олиб боради.
Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари рўйхати:
Эркаклар:
- -54 кг: Хегай Валентин
- -58 кг: Сухроб Бобобеков
- -74 кг: Никита Рафалович
- -80 кг: Шуҳрат Салаев
- -87 кг: Максим Рафалович
- +87 кг: Дмитрий Шокин
Аёллар:
- -49 кг: Мадина Маннопова
- -53 кг: Чарос Қаюмова
- -62 кг: Феруза Содиқова
- -67 кг: Нигора Турсунқулова
- +73 кг: Светлана Осипова
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)