Шимолий Австралия боғлари ва ёввойи табиатни сақлаш хизмати маҳаллий овчилар томонидан топилган уч кўзли илон фотосуратларини тақдим этди. Рептилия тасвирланган сурат табиатни сақлаш хизматининг Facebook’даги расмий саҳифасида омма эътиборига ҳавола қилинган, бу ҳақда BBC News хабар қилади.
Кейинчалик Монти Пайтон деб номланган уч кўзли илон Дарвин шаҳридан 40 километр узоқликдаги шосседан топилган. Экспертларнинг фикрича, рептилиянинг ёши катта эмас. Унинг узунлиги 40 сантиметрга етади. Олимларнинг фикрига кўра, эмбрионологик мутация натижасида шаклланган учинчи кўзи худди бошқа икки кўзидек яхши кўради.
«Мен илгари уч кўзли илонни кўрмаганман, аммо лабораториямизда икки бошли кобра питони бор. Лекин бу умуман бошқа, худди сиам эгизакларига ўхшаган мутациядир», — дейди серпентолог Брайн Фрай.
Изоҳ (0)