«Аякс» Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалининг сафарда кечган баҳсида «Тоттенҳэм»ни енгди (1:0).
Бу амстердамликларнинг жорий мавсум мазкур мусобақанинг плей-офф босқичида меҳмонда қозонилган 3-ғалабаси бўлди. Аввалроқ «Аякс» Мадридда бўлиб ўтган 1/8 финалида «Реал»ни (4:1), 1/4 финалида эса «Ювентус»ни Туринда мағлубиятга учратганди (2:1).
Шу тариқа «Аякс» Европа Чемпионлар Лигасининг битта мавсумида плей-офф босқичининг меҳмонда кечган барча ўйинларида ғалабага эришган учинчи жамоа бўлди.
Аввалроқ «Бавария» 2012/13 йилги мавсумда, «Реал» эса 2017/18 йилги мавсумда ушбу натижани қайд этганди.
Қайд этиш жоиз, иккала жамоа ҳам ўша йилларда мусобақа чемпионига айланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)