УЕФА ташкилоти Европа Чемпионлар Лигаси 1/2 финалидан ўрин олган «Барселона» ҳамда «Ливерпуль» ўртасидаги дастлабки ўйинни бошқариб борувчи ҳакамларни тайинлади.
Мазкур ўйинни Бёрн Куйперс бошчилигидаги нидерландиялик ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди. Унга қанотларда Марио Дикс ва Эрвин Зейнстра ёрдам беради. Грециялик Тасос Сидиропулос эса тўртинчи ҳакам вазифасини бажаради.
Данни Макелли ва Пол ван Букел эса видеоассистент сифатида ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона»—«Ливерпуль» ўйини 1 май, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да «Камп Ноу» стадионида старт олади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)