• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ички ишлар вазири: Ўзбекистонда жиноятлар сони 31,6 фоизга камайди

    Ўзбекистонда 2019 йилнинг уч ойида содир этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 043 тага ёки 31,6 фоизга камайди. Бу ҳақда ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди.

    Пўлат Бобожонов.

    Пўлат Бобожонов.
    Фото: «Газета.uz»

    Вазирнинг сўзларига кўра, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган янги тизим жорий этилган. Яъни, ҳар бир ҳудудда содир этилган жиноятлар бўйича кунлик тезкор маълумотларни ҳокимликлар томонидан кўриб чиқиш ва уларнинг барвақт олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаш учун тақдим этиб борилмоқда.

    Шунингдек, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ҳар куни ўзига тегишли ҳудуднинг сутка давомидаги криминоген вазияти билан шахсан танишади ва биринчи навбатда ҳудудда содир этилган ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларнинг сабаблари ва шароитларини ўрганади ҳамда уларнинг салбий оқибатларига барҳам бериш борасида таъсирчан чораларни кўриб, мазкур йўналишда шахсий назорат ўрнатиши йўлга қўйилган.

    Пўлат Бобожоновнинг таъкидлашича, республика ҳудудлари жиноятчиликни жиловлаш бўйича янгича тизим асосида ички ишлар вазири, бош прокурори ва Миллий гвардия қўмондонига бириктирилиб, улар томонидан кундалик равишда бириктирилган ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, бу борада ҳудудий ҳокимлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчиликнинг биргаликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш фаолияти йўлга қўйилди:

    • бош прокурорга — Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани;
    • миллий гвардия қўмондонига — Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани;
    • ички ишлар вазирига — Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари бириктирилди.
    Янги тизим асосида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг уч ойида республика ҳудудида содир этилган жиноятлар сони 3 043 тага ёки 31,6 фоизга, жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар сони 2 578 тага ёки 40,8 фоизга камайишига эришилган. Шунингдек, 9 022 маҳалладан 7 038 тасида ёки 78 фоизида жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган.

    «Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жиноятчиликни жиловлаш борасидаги янги тизимга асосан, эндиликда ўзига бириктирилган ҳудудда жиноятчилик камайган, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини ўз вақтида кўрган маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва фаоллари, профилактика (катта) инспекторлари ҳамда ‘Маҳалла посбони’ жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган аъзолари мунтазам равишда моддий рағбатлантириб борилади», —  дейди Пўлат Бобожонов.

    Қайд этилишича, жорий йилнинг уч ойида 4 мингдан ортиқ ходим рағбатлантирилди. Улардан 3 347 нафарини профилактика инспектори, 405 нафари маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва 101 нафари маҳалла фаоли, 330 нафарини «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси аъзоси, 48 нафарини «Фидокор ёшлар» патруллик гуруҳи аъзоси ва 67 нафарини фуқаролар ташкил этган.

    30.04.2019, 18:21   Изоҳ (0)   23939
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бойсун туманида янги газ-кимё комплекси барпо этилади

    30.04.2019, 18:21

    Ўзбекистон ўқувчиларнинг таълимдаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастурда кучли 30 таликка кирмоқчи

    30.04.2019, 17:55

    Зафар Ҳошимов минерал сув импортига бож тўловининг оширилиши ҳақида: Божхона бундай чораларга қарши туриши керак

    30.04.2019, 17:43

    Қамашида уйидаги новвойхонага ноқонуний электр улаб олган фуқаро давлатга қарийб 14 миллион сўм зарар етказди

    30.04.2019, 17:32

    Самарқандда Ислом Каримовга бағишланган илмий анжуман ўтказилди

    30.04.2019, 17:20

    Иқтисодчи Юлий Юсупов минерал сув импортига божхона тўловини ошириш ҳақидаги таклифга муносабат билдирди

    30.04.2019, 17:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.