Президент фармони билан Ўзбекистон халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Концепцияга мувофиқ, Ўзбекистон 2030 йилга келиб ўқувчиларнинг таълим соҳасидаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро PISA дастурида биринчи 30 та илғор мамлакат қаторига кириши керак.
Таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойиллари босқичма-босқич татбиқ этилади. Шунингдек, фармон билан концепцияни 2019 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харита»си тасдиқланди.
Изоҳ (0)