Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Мусобақанинг сўнгги кунида -60 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ислом Баҳромов барча рақибларини мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди.
Таъкидлаш жоиз, бундан аввалги беллашувларда Исломнинг укаси Илҳом Баҳромов ҳам олтин медалга сазовор бўлганди.
Шунингдек, -97 килограмм вазн тоифасида Жаҳонгир Турдиев кумуш медалига эгалик қилди. Курашчи ҳал қилувчи беллашувда қирғизистонлик Узур Жузупбековга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа мусобақада жами жамғарилган медаллар сони эса 2 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронзага етди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)