Самарқанд шаҳрида «Ислом Каримов — давлат мустақиллигининг асосчиси» мавзусида республика илмий анжумани бошланди. Бу ҳақда Zarnews хабар бермоқда.
Мазкур тадбирда иштирок этиш учун Самарқандга Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ва республика хайрия жамоат фонди масъул ходимлари, вазирлик ва идоралар, нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари, таниқли олимлар келди.
Анжуман қатнашчилари Ислом Каримов мақбара мажмуаси ва ҳайкалини зиёрат қилиб, Биринчи Президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Самарқанд давлат университетида Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фотоасарлар кўргазмаси очилди.
Анжуманнинг асосий тадбирлари 30 апрелга мўлжалланган.
Изоҳ (0)