Тошкентдаги 17-сонли мактабда бугун, 29 апрель куни соат 12:30 ларда кўнгилсиз ҳодиса юз берди, деб хабар берди Repost.
Мактабнинг 9-синфида ўқийдиган қиз иккинчи қават деразасидан пастга сакраган.
Қайд этилишича, ўқувчи қиз онасининг синф раҳбари билан гаплашишга келганини билиб, шу тарзда мактабдан қочиб кетмоқчи бўлган.
Ҳодиса оқибатида мактаб ўқувчисига ўнг соннинг ёпиқ синиши, чап соннинг очиқ синиши, умуртқа поғонаси бел қисмининг жароҳатланиши ташхиси қўйилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)