Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шимолий Жоржия университетининг педагогика фанлари доктори, профессор Карли Вомак-Вен Халқ таълими вазирлигига ўқув дастурлари ҳамда таълим стандартларини қайта кўриб чиқишда кўмаклашади, деб хабар берди вазирлик ахборот хизмати.

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Профессор Карли Вомак-Вен сентябрь ойидан Ўзбекистонда иш бошлайди. Икки ой мобайнида давлат таълим стандартларини баҳолашга ва қайта кўришга ёрдам беради. Хусусан, таълим жараёнига STEAM дастурини жорий этишда ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда маслаҳат бериб боради.

АҚШлик профессор Фулбрайт дастури бўйича Халқ таълими вазирлигига маслаҳатчи этиб тайинланди. Ушбу дастур АҚШлик юқори малакали мутахассислар ва олимларни тажриба алмашиш учун жалб этиш имконини беради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Вафотидан кейин тақдирланган Тупак Шакур, Исроил армиясига тош отаётган фаластинлик, пичоқланган болалар — 8 июнь суратлари
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Дунё
БМТ Фаластинда содир этилган уруш жиноятлари учун Исроилни айбдор деб топди