Россияда «Илюшин» авиакомплексининг собиқ бош конструктори Генрих Новожилов 93 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Новожиловнинг раҳбарлиги остида ҳарбий-транспорт ва фуқаролик авиацясининг энг кўп тарқалган самолётлари — Ил-76 ва Ил-96 яратилганди.
Авиаконструктор Россиядаги илк кенг фюзелажли йўловчи самолёти Ил-86, «учувчи қўмондонлик пункти» номини олган ҳарбий Ил-80, узоқ масофага учувчи Ил-96-300 самолётларини яратиш ишларига ҳам раҳбарлик қилган.
Россия президенти Владимир Путин ташрифлари давомида айнан Ил-96-300 самолётининг махсус версиясидан фойдаланади.
Изоҳ (0)