Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда ўзини билимдон раҳбар сифатида намоён этганини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги учрашув асосан «юзма-юз» форматида бўлиб ўтган.
Унинг қўшимча қилишича, кенгайтирилган форматда КХДР етакчиси ўзини «ҳамма нарсадан яхши хабардор ва ўз позициясига эга бўлган» профессионал ва ҳозир давлат раҳбари сифатида кўрсатган.
Бундан ташқари, Ким Чен Ин Шимолий Кореядан БМТ санкциялари олиб ташланганидан кейин амалга ошиши мумкин бўлган эҳтимолий икки томонлама лойиҳалар тафсилотлари ҳақида ҳам билади, деди Песков.
Изоҳ (0)