Уфа полицияси 2018 йил декабрида ўлдирилган 5 кишининг жасадини аниқлади. Улар шаҳарнинг Оржонокидзе туманидаги боғ участкаси қудуғидан топилди, дея хабар бермоқда Бошқирдистон ИИВ.
Тергов қўмитаси оммавий қотилликда 46 яшар эркакни гумон қилмоқда. Тергов версиясига кўра, у ўзининг 39 ёшли турмуш ўртоғи, 2 ва 6 яшар икки фарзанди, 22 ёшли ўгай қизи ва унинг 9 ойлик чақалоғини ўлдирган.
Бу иш юзасидан текширув 2019 йил апрелида Уфада яшовчи аёл 22 яшар дугонаси ва унинг чақалоғи ғойиб бўлгани ҳақида хабар қилганидан сўнг бошланди.
Полициячилар гумонланувчининг уйига келганида у эшикни очмади ва ўз жонига қасд қилгани маълум бўлди.
Изоҳ (0)