29 апрель, душанба куни НАТО раҳбарлигида Эстониядаги энг йирик «Баҳор бўрони» ҳарбий машғулотлари бошланади, деб ёзади «Газета.ru».
Унда 13 мамлакатдан 9 мингдан зиёд одам қатнашади. Машғулотларда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Украина, Латвия, Литва, Эстония вакиллари бўлиши режалаштирилган.
Тадбирлар 29 апрелдан 17 майгача асосан Ляэне-Вирумаа ва Ида-Вирумаа, шунингдек, Харьюма ва Йигевамаа уездлари ҳудудларида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)