24 апрель куни Saudi Press Agency давлат ОАВси Саудия Арабистонида мамлакат тарихидаги энг оммавий қатллар серияси бўлиб ўтганини маълум қилди — ҳукумат 37 кишига нисбатан ўлим жазосини ижро этди. Улардан бири чормихга тортилди, бу жазо мамлакатда фақат энг жиддий жиноятларда қўлланилади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Қатл этилганлар орасида хавфсизлик органлари ходимларини портловчи модда ёрдамида ўлдирганлик, террорчилик ячейкаларини тузганлик ва террористик мафкурани тарқатганликда айбланганлар бор эди. Аммо улар орасида гўёки вояга етгунга қадар амалга оширилган жиноятлари учун қатл этилганлар ҳам бор эди, бу эса халқаро қонунлар билан тақиқланган.
Масалан, Абдулкарим ал-Хаваж 16 WhatsApp орқали норозилик намойишлари ҳақида маълумот тарқатганида бор-йўғи 16 ёшда бўлган. 21 ёшида у омма олдида бошидан жудо қилинган.
Мужтаба ал-Свейкат 17 ёшида норозиликларда қатнашган, у 2012 йилда ҳибсга олинган.
Саудия Арабистони ҳукумати баёнотида қатл қилинганларнинг барчаси ўз айбига иқрор бўлгани айтилади. CNN суд ҳужжатларига таяниб хабар қилишича эса, уларнинг баъзилари судда айбдор эмаслигини айтган, уларнинг иқрорлари эса терговчилар томонидан ёзилган ва улар томонидан эса қийноқлар остида имзоланган.
Изоҳ (0)