«Электрон гаштак» ўйинини яратиб, у орқали молиявий пирамида ҳосил қилган Норқул Раҳматов 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Repost хабар берди.
Хабарда айтилишича, у виртуал ўйиннинг ҳар бир иштирокчисига 600 минг сўм ваъда қилган. Шунингдек, дўстларини ҳам шу гуруҳга жалб қилганларга бонуслар тақдим этган. Иштирокчилар ўйиннинг кейинги босқичига ўтиб, яна ҳам кўпроқ пул ишлаган. Унинг виртуал ўйинини 7 минг киши ўйнаган.
Айбдор 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди ва ЭКОИҲнинг 100 баробар миқдорида жаримага тортилди.
«Бундан ташқари суд уни етказилган зарарни тўлашга мажбур қилди», — дейди судья Ғайрат Негматов.
Изоҳ (0)