Хакасиянинг собиқ раҳбари Алексей Лебедь 64 ёшида вафот этди. Бу ҳақда республика ҳукумати сайтида маълум қилинган.
Лебедь касалхонада ички қон қуйилиши оқибатида оламдан ўтгани билдирилмоқда.
Алексей Лебедь 1997—2009 йилларда Хакасияни бошқарганди. Сўнг 3 йил давомида Давлат думаси депутати бўлган. У генерал Александр Лебеднинг укаси эди.
Изоҳ (0)