АҚШ Чеченистон ҳукумати раҳбари Муслим Хучиевга нисбатан санкциялар жорий этди. Бу ҳақда Forum Daily хабар бермоқда.
АҚШ Давлат департаментининг 25 апрелдаги баёнотига кўра, Хучиев ва унинг рафиқаси Сапият Шабазовага Қўшма Штатлар ҳудудига кириш тақиқланган.
Америка маъмурияти ушбу қарорни Хучиев «инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузишда» айбланаётгани муносабати билан қабул қилган.
«АҚШ Давлат департаменти ихтиёрида Муслим Хучиев қийноқларга алоқадор бўлганини тасдиқловчи ҳаққоний ахборотлар мавжуд», — дейилади расмий баёнотда.
Маълумот учун, Муслим Хучиев 2019 йил февралида беш кун Чеченистонга расман раҳбарлик қилган — ўшанда республиканинг ҳақиқий раҳбари Рамзан Қодиров «вақтинчалик меҳнат фаолиятида бўлмагани» учун ҳудуд бошқарувини Хучиевга топширган эди.
Изоҳ (0)