26 апрель, жума куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 6-турини «Динамо»—«Навбаҳор» учрашуви бошлаб берди.
Беллашувнинг 25-дақиқасида наманганликлар аъзоси Славко Лукич Азим Аҳмедов узатмасини голга айлантирган бўлса, орадан ўн дақиқа ўтиб мезбон жамоа ҳужумчиси Қадамбой Нурматов ҳисобни тенглаштирди (1:1). 45-дақиқада ярим ҳимоячи Сардор Эминов самарқандликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:1). 47-дақиқада эса «Навбаҳор» ҳужумчиси Александр Касян жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди (2:2).
Шу тариқа ўйинда ғолиб номи аниқланмади ва жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Мазкур ўйиндан сўнг «Навбаҳор» 8 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. «Динамо» ҳисобида ҳам 8 очко мавжуд ва жамоа голлар нисбати бўйича 6-поғонадан жой олган.
Суперлига
6-тур баҳси
26 апрель, жума
«Динамо»—«Навбаҳор» 2:2
Голлар: 0:1 — 25 Славко Лукич, 1:1 — 35 Қадамбой Нурматов, 2:1 — 45 Сардор Эминов, 2:2 — 47 Александр Касян«Динамо»: Ботирали Эргашев, Миркомил Лоқаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Акмал Холмуродов, Жасур Азимов (Санжар Баратов, 71), Қадамбой Нурматов (Воҳид Шодиев, 67), Бобур Қосимов, Сирож Ҳамроев, Сардор Эминов (Низомжон Норов, 89), Ихтиёр Тошпўлатов, Шохруҳ Абдураҳмонов
«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Славко Лукич, Остон Ўрунов (Шаҳзод Шайманов, 39), Азим Аҳмедов, Иван Соловёв (Элман Тагаев, 74), Александр Касян (Баҳодир Насимов, 67), Обид Жўрабоэв, Мирзоҳид Ғофуров, Абдужамол Исроилов, Жаҳонгир Меҳмонов, Аббосжон Ғуломов.
Огоҳлантиришлар: Сардор Эминов (37), Ҳакимхон Аъламхонов (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)