Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал жанглари доирасида ўзбекистонлик иккинчи боксчи рингга чиқди.
-56 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Миразиз Мирзаҳалилов ҳиндистонлик Кавиндер Сингх Биштга қарши рингга кўтарилиб, рақибини очколар ҳисобига мағлуб этди. Шу тариқа Миразиз ҳам Осиё чемпионига айланди.
Аввалроқ -49 кг вазн тоифаси вакили Нодиржон Мирзааҳмедов ҳам ҳиндистонлик рақибини мағлуб этиб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига илк олтин медални ёзиб қўйганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)