25 апрель, пайшанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финали доирасида яна бир жанг якунланди.
Аёллар ўртасида -69 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шаҳноза Юнусова ярим финалда хитойлик Хонг Гуга қарши рингга чиқиб, очколарга ҳисобига мағлуб бўлди. Шу тариқа Шаҳноза Осиё чемпионатини бронза медали билан якунлади.
Аввалроқ эркаклар ўртасида Нодиржон Мирзааҳмедов, Миразиз Мирзаҳалилов, ҳамда Санжар Турсунов ярим финал жангларида рақибларини мағлуб этиб, финалга чиққан эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)