25 апрель, пайшанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финали доирасида 3 та жанг якунланди.
Ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги дастлабки ярим финал жангини -49 кг вазн тоифаси вакили Нодиржон Мирзааҳмедов бошлаб берди. У қирғизистонлик боксчи Мирлан Туркбаи Уулуга қарши рингга кўтарилди. Жангда Нодиржон рақибини очколар ҳисобига мағлуб этиб, мусобақанинг финал йўлланмасига эга чиқди.
-56 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Миразиз Мирзаҳалилов эса филиппинлик Педрес Баутистага қарши рингга чиқди. Уч раунд якунига кўра Миразиз рақибини очколар ҳисобига мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
-91 кг вазн тоифаси вакили Санжар Турсунов иорданиялик Ҳуссайн Лашаишга қарши рингга чиқиб, рақибини очколар ҳисобига таслим қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)