25 апрель, пайшанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финали доирасида яна бир жанг якунланди.
-60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шукуржон Раҳимов ярим финал жангида моғулистонлик Цендбаатар Ерденебатга қарши рингга чиқиб, рақибига очколар ҳисобида ютқазиб қўйди.
Шу тариқа Шукуржон Осиё чемпионатини бронза медали билан якунлади.
Аввалроқ эркаклар ўртасида Нодиржон Мирзааҳмедов, Миразиз Мирзаҳалилов, ҳамда Санжар Турсунов ярим финал жангларида рақибларини мағлуб этиб, финалга чиққан эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)