25 апрель, пайшанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финали доирасида яна бир жанг якунланди.
-69 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Бобоусмон Ботуров ярим финал жангида ҳиндистонлик Ashishга қарши рингга чиқиб, рақибини очколар ҳисобига катта устунлик билан мағлуб этиб, ҳал қилувчи баҳсда иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.
Натижада Осиё чемпионати финалига чиққан ўзбекистонлик боксчилар сони 4 нафарга етди.
Аввалроқ эркаклар ўртасида Нодиржон Мирзааҳмедов, Миразиз Мирзаҳалилов, ҳамда Санжар Турсунов ярим финал жангларида рақибларини мағлуб этиб, финалга чиққан эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)