Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашиш учун Владивостокка учиб келди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мазкур музокаралар икки давлат раҳбарларининг тўлиқ форматдаги илк учрашуви бўлади.
Ким Чен Ин 2011 йилда ҳокимиятни эгаллаганидан бери Россияга биринчи бор келмоқда. Шунингдек, жорий йил апрель ойида КХДР Давлат кенгаши раиси лавозимига қайта сайланганидан кейинги илк хорижий ташрифи ҳисобланади.
Изоҳ (0)