Тожикистондаги Панжикент маъмурий марказининг жамоат раҳбари Аҳмадулло Иброҳимов туғилган кунларни фақат оила даврасида нишонлашга рухсат берадиган «Анъаналар, тадбирлар ва маросимларни тартибга солиш тўғрсида»ги қонунни бузишда айбланмоқда, деб хабар берди «Asia-Plus».
Маълум бўлишича, у 20 март куни уйига кўплаб меҳмонларни таклиф қилиб туғилган кунини нишонлаган. Меҳмонлар учун иккита — кундузи ва кечки пайт банкет ташкил қилинган.
Меҳмонлар сифатида бошқа мансабдорлар, хусусан, ҳарбий комиссарлик, солиқ хизмати вакили, Панжикент маъмурий маркази жамоат котиби ва бошқалар таклиф этилган.
Прокурорнинг кўрсатмасига кўра, Панжикент ҳокими ўз қарорига кўра Аҳмадулло Иброҳимовни эгаллаб турган лавозимидан озод этган.
Хабарда айтилишича, Бош прокуратурада, шунингдек, банкет иштирокчиларининг давлат лавозимларини эгаллаб туриши масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)