Владимир Зеленскийга сайловда ютқазиб қўйган Пётр Порошенко келгуси гал яна президентлик сайлови учун курашишини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Парламент сайловларида ғалаб қозониш учун ҳаракат қиламиз. Банк кўчасига (Президент маъмурияти биноси шу ерда жойлашган) келгуси президентлик сайловидан сўнг қайтамиз», — дея ваъда қилган Порошенко.
Порошенконинг айтишича, жамоаси келгуси президентлик сайловига ҳозирданоқ тайёргарлик бошланган.
Изоҳ (0)