Мудофаа вазирининг буйруғига кўра Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи ва Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонига тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Полковник Искандар Маллаев Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Бунга қадар Искандар Маллаев Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Искандар Маллаев Донеск олий ҳарбий-сиёсий муҳандис ва алоқа қўшинлари билим юрти ҳамда Қуролли Кучлар академиясини тамомлаган. 2014 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.
Шунингдек, Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошақармасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Нуриддин Қодиров Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаган.
Нуриддин Қодиров Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртини ва Қуролли Кучлар академиясини тамомлаган. Хизмати давомида тарбиявий ва мафкуравий ишлар органларида қуйи поғоналардаги қатор лавозимлардан ўтган.
Изоҳ (0)