«KRuz.uz» сайтининг Facebook’даги саҳифасида Нукус шаҳрининг «Дўстлик» канали қаршисидаги йўлда Isuzu юк машинаси ерга чўкиб қолгани ҳақида хабар берилган эди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ ёнғинга қарши тарғибот гуруҳи катта муҳандиси, лейтенант А. Абдураҳмонов ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди.
Абдураҳмоновнинг маълум қилишича, бугун соат 12:55 да 1050 рақамига келиб тушган хабар бўйича фуқаро Е.А нинг юк автомашинаси канализация қувурига тушиб кетганлиги хабар қилинган. Воқеа жойига етиб борган ФВБ ва ЁХБ ходимлар автомашинани чиқариб олишда ҳамкорликда ҳаракат қилиб, фуқаро Е.А га амалий ёрдам курсатган.
Маълумотларга қараганда, юк машинаси ун ортиб келаётган бўлган. Машинанинг йўлга чўкиб кетишига эса ўша ердаги канализация тизимидаги носозликлар сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)