Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ёғингарчиликлар келтириб чиқарган ноқулайликлар оқибатида электр энергияси узилгани ҳақида хабар берилган эди.
«Zarnews»нинг ёзишича, 23 апрель куни кечки пайт ноқулай об-ҳаво туфайли юзага келган муаммоларнинг асосий қисми бартараф этилган. Ҳозирги ҳолатда Ургут туманининг аксар ҳудудларида узлуксиз электр энергия етказиб бериш тикланган. Баъзи бир мураккаб ҳудудларда туман ETК ходимлари иш олиб боришмоқда ва яқин вақтда у ҳудудларга ҳам узлуксиз электр энергияси узатила бошланади.
Вазиятни вилоят ETК бош муҳандиси Комил Оқилов Ургут туманига келиб назорат қилмоқда.
Изоҳ (0)