23 апрель, сешанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг бешинчи кунги жанглари доирасида навбатдаги ўзбекистонлик боксчининг жанги якунланди.
Аёллар ўртасида -75 кг вазн тоифасида рингга чиқаётган Мавлуда Мавлонова Хитой тайпейилик боксчи Веи-Сиен Лин билан жанг қилди. 3 раунд якунига кўра Мавлуда очколар ҳисобига рақибига мағлуб бўлди ва мусобақадаги юришини тўхтатди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шукуржон Раҳимов, Санжар Турсунов ғалаба қозонган бўлса, Исроил Мадримов мағлубиятга учради.
Аёллар ўртасида -60 кг вазн тоифаси вакили Райҳона Қодирова эса мўғулистонлик боксчига имкониятни бой бериб қўйганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)