22 апрель, душанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг тўртинчи кунида навбатдаги жанглар ўтказилмоқда.
-52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Дўстматов чорак финал жангида ҳиндистонлик «эски таниши» Амит Пангалга қарши рингга чиқди. Дўстматов ҳинд боксчисига имкониятни бой бериб қўйди. Натижада Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони мусобақадаги иштирокини якунлади.
Қайд этиш жоиз, Ҳасанбой Индонезиядаги Осиё ўйинлари финалида ҳам Амитга мағлуб бўлганди.
Аввалроқ эркаклар ўртасида ўзбекистонлик икки нафар боксчи Нодиржон Мирзааҳмедов ҳамда Миразиз Мирзаҳалилов ҳам ғалаба қозониб, камида бронза медални нақд қилди. Шунингдек, аёллар ўртасида Ёдгорой Мирзаева ва Шаҳноза Юнусова ҳам рақибларини мағлуб этиб, ярим финалга чиққанди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)