22 апрель, душанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг тўртинчи кунида навбатдаги жанглар ўтказилмоқда.
Аёллар ўртасида -81 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик Эъзоза Мелиева хитойлик Лина Вангга мағлуб бўлиб, мусобақадаги иштирокини якунлади.
Аввалроқ эркаклар ўртасида ўзбекистонлик икки нафар боксчи Нодиржон Мирзааҳмедов ҳамда Миразиз Мирзаҳалилов ҳам ғалаба қозониб, камида бронза медални нақд қилди. Шунингдек, аёллар ўртасида Ёдгорой Мирзаева ва Шаҳноза Юнусова ҳам рақибларини мағлуб этиб, ярим финалга чиққанди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)