23 апрель, сешанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг бешинчи кунги жангларига старт берилди.
Ўзбекистон боксчилар иштирокидаги дастлабки жангда эркаклар ўртасида -60 кг вазн тоифасида Шукуржон Раҳимов туркманистонлик Хурсанд Иманкулиевга қарши рингга кўтарилди.
Жанг муддатидан аввал 2-раундда тўхтатилди. Боиси Шукуржоннинг қоши ёрилди. Шунга қарамай ўзбекистонлик боксчи очколар ҳисобида олдинда бораётганлиги учун, ғалаба Шукуржон ҳисобига ёзилди ва у мусобақанинг ярим финалига йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бугун 8 нафар ўзбекистонлик боксчи мусобақанинг ярим финалига чиқиш учун рингга чиқиши ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)