• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Кўзи ожизлар жамиятининг муаммоси: "Бу ярим қадам ортга қайтиш эмасми?!"

    Ўзбекистон Республикаси Кўзи ожизлар жамияти марказий бошқаруви раиси «Дарё» таҳририятига мурожаат йўллади. Мурожаатнинг асосий мазмуни 2018 йилнинг 29 июнида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги фармон билан бевосита боғлиқ.

    Марказ кўриш бўйича I ва II гуруҳ ногиронларининг меҳнат билан бандлигини таъминлаш билан бирга ўз Устави ҳамда Республика қонунчилигида белгиланган мақсад ва вазифаларига кўра жамият тасарруфида ўқув ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этган. Бугун мазкур жамият қошида республика миқёсида 76 та корхона мавжуд бўлиб, унинг таркибида 1050 дан ортиқ кўриш бўйича ногиронлиги бор бўлган шахслар,  600 дан ортиқ соғлом фуқаролар меҳнат қилиб келмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 358-модда 1-қисмига кўра ижтимоий аҳамиятга молик бу ўқув ишлаб чиқариш корхоналари ягона солиқ тўловчи сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда ягона солиқ тўловини тўлашдан озоқ қилинган.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июндаги «Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ҳам таркибида меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимларнинг камида 30 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил қиладиган тадбиркорлик субъектлари имтиёзлар ва преференциялар бериладиган алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектлари сифатида кўрсатилган. Қолаверса, «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармони ҳам айни мазмунга қаратилган.

    Жамият корхоналари бошқа ишлаб чиқариш субъектлари каби техник жиҳатдан ўзини ривожлантириши мумкин, аммо корхонада фаолият юритувчиларнинг асосий қисмини кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда қўшимча ишчи кучи сифатида соғлом шахслар ташкил этади. Шу сабабдан корхона тўлиқ қўл меҳнатига асосланган. Шунга қарамай, корхона маҳсулотлари давлат томонидан берилган алоҳида имтиёз ва рағбатлар эвазига бозор маҳсулотлари таннархи билан бир хил нархда баҳоланиб келган.

    2018 йилнинг 29 июнида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Президентининг фармонида белгиланган тартибида умумбелгиланган солиқ тўловида жамият корхоналарига берилган алоҳида имтиёзлар кўрсатилмаган.

    Мазкур фармонга мувофиқ 2019 йилнинг 1 январь санасидан ўтган йил якунлари бўйича йиллик тушуми 1 миллиард сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналарни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилган. Бундай тадбиркорлик субъектларининг барчаси учун юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этиш белгиланган. Шунинг билан бирга, қўшимча фойда солиғини ҳисоблаш ҳамда роялтй тўлаш тартибини такомилллаштириш назарда тутилган.

    Кўзи ожизлар жамият тизимидаги корхоналарнинг аксарият қисмини тушуми 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган корхоналар ташкил этади. Бунда меҳнат қилувчиларнинг асосий қисми аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами бўлишидан қатъий назар, жорий йилнинг 1 январдан бошлаб жамият корхоналари ҳам умумбелгиланган солиқ тўлашга мажбур эканлиги кўрсатилган.

    Кўзи ожизлар жамияти Марказий бошқаруви раиси А.Мадраҳимов суҳбат давомида қуйидагиларни таъкидлади: «Концепцияда белгиланган солиқларни тўлаш учун бизнинг корхоналаримиз замонавий ишлаб чиқариш тизимига ўтиши керак. Аммо корхоналарнинг асосий мақсади ногиронларни бандлигини таъминлаш ташкил этилган. Замонавий технологияларни жалб қилиш эса  ногиронлиги бор шахларни ишсиз қолишига сабаб бўлади. Солиқ тизимини ривожлантириш концепциясида алоҳида имтиёзга эга тадбиркорлик субъектларига ҳозирга қадар берилган имтиёзларнинг назарда тутилмагани кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг тақдирини савол остида қолдиради.

    Биз бу ҳолатнинг англашилмовчилик эканига ишонамиз, тасодифий хато деб ҳисоблаймиз. Мамлакатда ислоҳотлар аввало инсон, унинг манфаатлари учун олиб борилмоқда. Бу солиқ тартиби эса ногиронлиги бор шахсларнинг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда, олға ривожланиб бораётган бир жараёнда бу ярим қадам ортга қайтиш каби ҳолат назаримизда.»

    А.Мадраҳимов мазкур масала юзасидан қатор давлат ташкилотларига қайта-қайта мурожаат қилган, аммо аниқ жавоб ололмаган. Масалага ечим берилиши ҳамда мутасаддиларнинг бунга қандай муносабат билдириши ҳозирча очиқ савол бўлиб турибди.

    23.04.2019, 11:16   Изоҳ (0)   17054
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги мактабларда 3, 8 млрд сўмлик ноқонунй харажатлар аниқланди

    23.04.2019, 10:32

    Ўзбекистонда онлайн аукционда олтин қазиб олиш мумкин бўлган дастлабки ерларга эгалик ҳуқуқи сотилди

    23.04.2019, 10:18

    Фарғонадаги сайёр қабулда 256 миллион сўмга яқин алимент пуллари ундирилди

    23.04.2019, 09:56

    Паяриқлик аёл туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани 100 ёшдан ошганда олди

    23.04.2019, 09:45

    МИБ Жарқўрғонда тадбиркорлар дўконини бузиб, мулкдорларга етказилган зарар қопланмаганлиги бўйича маълумот берди

    23.04.2019, 09:40

    Мудофаа саноати бўйича қўмита ходимлари ҳам Тошкентда пропискага қўйилади

    23.04.2019, 09:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01

    Трамп: “Зеленскийга маслаҳат — келишув тузиш”   

    Дунё | 16 август, 10:59

    Тошкентда спиртли ичимликлар дўкони олдида жанжал юзага келди

    Ўзбекистон | 16 август, 10:44

    Нурсултон Рўзибоевнинг Брайан Баттлга қарши жанги бекор қилинди

    Спорт | 16 август, 10:30

    Аляскадаги саммит: Путин ва Трамп музокаралари якунланди. Улар икки соатдан ортиқ давом этди 

    Дунё | 16 август, 09:59

    АПЛ. “Ливерпуль” 1-турда “Борнмут” дарвозасига тўртта гол урди (видео)

    Спорт | 16 август, 09:37

    Жазо муддатидаги шахс катта миқдорда сохта долларларни сотаётган вақтида қўлга тушди

    Сирдарё | 16 август, 09:17

    Enzo, Niki, Dinо ва бошқалар: инсонлар шарафига номланган автомобиль моделлари

    Шоу-бизнес | 16 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.