Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2013 йил 25 ноябрдаги суд буйруғига асосан М.Юлдашеванинг вояга етмаган икки нафар фарзандлари учун қарздор А.Юлдашевдан алимент тўловлари ундириш белгиланган. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Мазкур суд буйруғига асосан 2013 йил ноябрь ойидан 2019 йилнинг июлига қадар ҳисобланган жами 23 013 000 сўм пул маблағлари Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими ходимлари томонидан ундирилиб, М.Юлдашевага топширилди.
Изоҳ (0)