Жорий йилнинг 23 апрель куни Чилонзор туман ҳокими С. Maxаметов туманнинг «Хонтопи» ва «Яккабоғ» маҳалла ҳудудлари чегарисидаги ташландиқ ҳолатга тушиб қолган қабристон ободонлаштирилиб, янги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидининг қурилиш жараёнини кузатиб, майдоннинг ҳар бир қаричини кўздан кечириб чиқиб, бажарилиши керак бўлган ишлар, камчиликларни кўздан кечирди. Масжидда қурилиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Бу ҳақда Чилонзор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Лойиҳага кўра, масжид ҳудуди намозхона, аёллар намозхонаси, таҳорат хоналари, минора, 3 та кириш пештоқи, «Сўгалли Ота» мақбараси, анжуманлар саройи, ташқи ва ички фавворалар, масжид саҳни, автоуловлар учун тўхташ жойи ва ҳ.к.лардан иборат. Умумий ер майдони – 21180 кв.м.
Изоҳ (0)