Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фуқаролар ва жамият муаммоларига бефарқ бўлмаган миллий оммавий ахборот воситаларининг фаол ёндашувларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Таъкидланишича, уларнинг фаолияти кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга ёрдам беради ва ОАВни сўзда эмас, амалда ҳақиқий тўртинчи ҳокимиятга айлантиради.
«Жорий йилнинг 22 апрелида «Новости Узбекистана» (Ўзбекистон янгиликлари) сайтида «Оқ йўл, 59 манзилидаги бебошлик: пенсионердан ерни қандай тортиб олишди» номли мақола эълон қилинган. Муаллиф ўтказган журналистик суриштируви мутасадди давлат идораларининг пойтахтда яшовчи оддий фуқаронинг муаммосига эътибор қаратишларига сабаб бўлди.
Мақола муаллифи Олия Таишова ҳамда «Новости Узбекистана» таҳририятига юксак фуқаролик бурчи ва аҳолининг долзарб муаммоларини ёритишдаги фаолликлари учун миннатдорчилик билдирамиз», — дейилади агентлик хабарида.
Изоҳ (0)