21 апрель, якшанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кунида ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги сўнгги жанг бўлиб ўтди.
-60 кг вазн тоифасида аёллар ўртасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Райҳона Қодирова непаллик Пунам Равалга қарши рингга кўтарилиб, рақибини мағлубиятга учратди. Шу тариқа Райҳона мусобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аввалроқ Ҳасанбой Дўстматов, Бобоусмон Ботуров, Дилшод Рўзматов ва Шукуржон Раҳимов ҳам ўз жангларини ўтказиб ғалаба қозонганди. Аёллар ўртасида эса Фарангиз Ҳошимова мағлуб бўлиб, мусобақа билан эрта хайрлашди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)